Горбачёв Путинга қарши чиқди

Олам

image

Кеча, 20 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин "Россия зовет!" инвестицион форумида иштирок этиб, ўз нутқида СССРнинг парчаланишига самарасиз иқтисодий ислоҳотлар сабаб бўлганини айтган эди. Путиннинг бу баёноти 88 яшар сиётчи Михаил Горбачёвни жавоб беришга ундади. 

Шу кунларда ОАВда турли чиқишлари, давлатчилик юритиш принциплари ва замонавий Россия ҳақидаги фикрлари билан диққат марказида турган Михаил Горбачёв СССР парчаланишига сабаб бўлган омиллардан яна бирини очиқлади. 

“Иттифоқ республикаларида ўз давлатчилиги тушунчаси пайдо бўла бошлаган эди, лекин бу ҳар доим ҳам ҳисобга олинмасди. Хулоса шуки, Иттифоқ ичида муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва демократлаштириш керак эди.

Вазиятни яхшироқ тушуниш учун, мен бошчилигимдаги Иттифоқ махсус комиссияси 1991 йил декабрларда чоп этган мақолани ўқиб чиқинг. Биз ўшанда вазиятни барқарорлаштириш чоралари ишлаб чиқиш учун жуда кўп куч сарфлаган эдик”, дейди собиқ Президент.

Михаил Горбачёвнинг айтишича, собиқ Иттифоқ республикалари умумий тарихни ёдда тутган ҳолда ўзаро суҳбатни давом эттиришлари керак.

“Вазиятни чигаллаштирмасдан, бир-биримизни айбламасдан, ҳозир ҳам  биргаликда ишлашимиз мумкин”, дейди собиқ раҳбар.

Бироз олдин чоп этилган “Глобал дунёнинг келажаги” номли китобида, Горбачёв СССРнинг ягона давлат сифатида сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида ёзган.

“Бунинг учун барча республикалар манфаатига жавоб берадиган янги Иттифоқ ҳақида шартнома тайёрланган эди. Уни амалга оширишга 1991 йилда Москвада содир бўлган  “Август фитнаси” (Августовский путч) ҳалал берди”, деб ёзган ўз китобида Горбачёв.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Германияда яшаётган Михаил Горбачёв олдинги чиқишларида СССРнинг парчаланиш сабаби сифатида “Президент ҳокимиятининг кучсизланиши” деган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

СССР Михаил Горбачёв

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг