Google Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади. 

Жамият 2168
image

Бугун, 1 сентябр куни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланмоқда. Aйнан шу сана муносабати билан “Google Uzbekistan”нинг бош саҳифасида шу санага бағишланган дудл (doodle) пайдо бўлди. 

“Бугун Ўзбекистон Мустақиллик кунини нишонлаяпти. Шу муносабат билан дудлда мамлакатнинг байроғи акс этмоқда. 1991 йилнинг шу бугунги кунида денгизга чиқмайдиган Марказий Осиё давлати ўз мустақиллигини ўрнатган эди. Одатда, ушбу кунни кўпчилик оиласи билан бирга нишонлайди. Бутун мамлакат бўйлаб анъанавий мусиқалар ижро этилади, рақс ва маданий кўргазмалар ташкиллаштирилади. Aсосий тадбир Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳар, пойтахт Тошкентда ўтказилади. Маҳаллий ҳунармандлар гавжум ярмаркада, халқ мусиқачилари ва рақс гуруҳлари майдонда тўпланиб, анъанавий ўзбек услубида қўшиқлар куйлайди, рақсга тушади”, дейилади Google табригида. 

Шунингдек, хизмат байрам куни дастурхонлардан жой оладиган миллий таом — паловни ҳам алоҳида қайд этди. 

“Мустақиллик куни дастурхонларда ўзбек миллий таоми бўлган палов жой олади. Уни тайёрлашда ошпазлар асосан гуруч, қўй гўшти, пиёз ва тўғралган сабзидан фойдаланади. Ушбу таом деярли ҳар бир хонадонда тайёрланади. Одамлар паловни еб, мамлакатнинг мустақилликка эришишдаги қийинчиликларини эслаб, бугунги кунга шукрона келтиради ва қалбларини ватанпарварлик руҳи эгаллайди”, дея келтирилган Google хизматининг табрик сўзида.

Маълумот ўрнида, Google 2018 йил Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан махсус дудл яратганди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3
t
×