Google “шпионларни” аниқловчи функцияни ишга туширмоқчи

Технология

image
0:00
0:00
download

Google компанияси Chrome OS тизимида ишловчи қурилмалар учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хусусиятини ишлаб чиқади. Агар кимдир уларнинг экранига орқадан яширинча қараса, у фойдаланувчиларни огоҳлантиради. Бу ҳақда “9to5Google” хабар берди.

Технология одамнинг компьютер камераси кўриш соҳасида ёки йўқлигини аниқлаш имконини беради. Датчиклар кимнингдир борлигини аниқласа, қурилма эгасини хабардор қилади ёки автоматик равишда экраннинг ёруғлик даражасини пасайтиради.

Хабарда таъкидланишича, бундай чора “интеллектуал махфийликни” (Chrome OS создамаларида ушбу функция шундай номланади) таъминлашга ёрдам беради. Сизнинг хоҳишингиз асосида тизим маълумотни қандай ҳимоя қилишини созлаш мумкин бўлади.

Қайд этилишича, агар камера монитор олдида бир нечта одамни суратга олса, операцион тизим шахсий ёзишмалар ҳақидаги билдиришномаларни яшириши мумкин бўлади. Ушбу функцияни корпоратив қурилмалар “кўтара оладими” бу ҳозирча номаълум.

Ҳозирда компания мутахассислари одам борлигини сезувчи сенсорлар ва хавфсизлик тизими устида ишламоқда. Тахминларга кўра, ушбу функция 2022 йилда ишга туширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Google Chrome OS

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг