Google ходимлари кейинги йилнинг сентябригача масофадан ишлайди

Олам

image

Google компанияси коронавирус тарқалиши сабабли ходимларнинг офисларда ишлашга қайтишини 2021 йил июлдан сентябрь ойига қолдирди. Бу ҳақда кеча, 14 декабрь куни NBC телеканали компания раҳбари Сундар Пичайнинг электрон почта орқали тарқатган эслатмасига асосланиб, хабар бермоқда.

Электрон почтадаги хабарда ёзилишича, компания “мослашувчан иш ҳафтаси”ни синовдан ўтказмоқчи, бу офиснинг деворлари ичида ҳафтасига камида уч кун ишлашни ўз ичига олади. 

Жорий йилнинг июль ойида Google ходимлари коронавирус пандемияси сабабли масофадан туриб ишлашни 2021 йил июлгача давом эттиришлари хабар қилинганди.

Маълумот учун, ҳозирги вақтга келиб, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 72 миллион 824 936 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан 41 257 161 нафари касалликдан соғайган бўлса, 1 621 150 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Google

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг