Гонконгда наркотик савдогарлари “овланди”. Улар орасида ўқувчи ва талабалар ҳам бор

World

image
Британия тарихидаги энг ёш оғуфуруш қўлга тушди. У ҳали мактабда ўқийди north_east

Британия тарихидаги энг ёш оғуфуруш қўлга тушди. У ҳали мактабда ўқийди

Гонконг полицияси гиёҳвандликка қарши ўтказган икки ҳафталик операция давомида 184 кишини ҳибсга олди. Уларнинг 17 нафари мактаб ўқувчилари ва талабалар.

“Таътил вақтида гиёҳвандлик синдикатлари ёшларни ёллаши мумкинлигидан хавотирдамиз. Чунки, пандемия пайтида уйда қолиб кетган ёшлар онлайн равишда гиёҳванд моддалар сотувчиларига дуч келишмоқда.  Биз мусодара қилинган гиёҳванд моддалар асосан маҳаллий истеъмол учун мўлжалланган деб ҳисоблаймиз”, деди полициянинг Наркотиклар бўйича бюроси бош инспектори Александра Ип.

Операция давомида жами 223 килограмм тақиқланган моддалар мусодара қилинган. Яъни, қиймати 50 миллион гонконг доллари (6,6 миллион АҚШ доллари) дан зиёд наша, кетамин, кокаин ва героин мусодара қилинди.

Шунингдек, рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ 153 та иш очган.

Исломжон Омонжонов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

29

Rating

3

Rate this article

Share with your friends