Головкин рингга қайтиши мумкин
Спорт
−
01 Июль
3157Афсонавий қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин профессионал рингга қайтиши мумкин. Бу ҳақда спортчининг ўзи “Boxing Scene” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Головкин 2022 йил сентябридан буён жанг ўтказмаяпти, шу йилнинг февраль ойида эса Қозоғистон МОҚ президенти бўлди.
“Ҳозир менинг вазифам бор ва мен қилаётган ишимни яхши кўраман. Аммо шу билан бирга, мен учун ҳаёт – бу ҳаракат. Агар бошимга катта қийинчилик тушса, шунда боксга қайтиш яхши имконият эканлигини тушунаман. Ва ўшанда ҳамма мен иштирокимдаги яна бир жангни кўради”, дейди Головкин.
42 ёшли Геннадий Головкин профессионал боксда 45 та жанг ўтказиб, 42 тасида ғалаба қозонган.
LiveБарчаси