Голливуд юлдузлари Ўзбекистонга келиб, сериалда суратга тушади

Маданият-санъат

image

Ўзбекистонда Голливуд юлдузлари иштирокида “Султон” номли сериал суратга олинади. XVII аср воқеаларини ўз ичига қамраши кутилаётган мазкур сериалнинг биринчи мавсуми учун бюджети 20 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда. Тасвирга олиш жараёнлари эса 2020 йилда бошланади. 

Лойиҳани МДҲдаги энг йирик телевизион контент ишлаб чиқарувчи “Star Media” компанияси амалга оширади. 

Тошкентда “Star Media” асосчиси ва бош продюсери Владислав Ряшин билан бўлган учрашувда халқаро лойиҳа – “Султон”ни яратиш бўйича ҳамкорликнинг келажакдаги режалари муҳокама қилинди.  Ряшин Тошкентга бир ўзи келгани йўқ. У билан бирга ҳамкори, “Қуддус”, “Пойга” ва “Руҳлар мамлакати” каби фильмлар билан танилган француз-америкалик продюсер Жан-Шарль Леви ҳам ташриф буюрган. 

Сериалнинг суратга олиш жараёни Самарқанд, Бухоро ва Хивада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Лойиҳа инглиз тилида бўлади, унда Голливуд актёрлари иштирок этади,  аммо ҳали актёрлар гуруҳи маълум эмас. Сериалнинг сюжети томошабинни XVII асрга етаклайди. 

Олтита эпизодни ўз ичига олган биринчи мавсум учун бюджет 20 миллион долларни ташкил қилади, сўнг иккинчи мавсум суратга олиниши режалаштирилган. 

Бундан ташқари, “Star Media” компанияси келаси йили “Тошкент – нон шаҳри” фильмини суратга олишни режалаштирмоқда. Бу афсанавий режиссёр Шуҳрат Аббосовга мансуб фильмнинг янги талқини эмас, мутлақо бошқа фильм.


Мақола муаллифи

Теглар

сериал Голливуд

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг