Golden House Тошкентдаги давлат мулкини 208,7 млрдга сотиб олди

Жамият 12747
image

Тошкентдаги давлат активи бўлган “Агрегат заводи” АЖ ва “Агрегат автокомплект” МЧЖнинг бўш турган бино ва иншоотлари 200 млрд сўмдан ортиққа сотилди.

Савдо бугун, 18 апрель куни ўтказилган. Унда 208,7 млрд сўмлик таклиф билдирган “Build Power” МЧЖ ғалаба қозонган.

Лотнинг бошланғич нархи 130 млрд сўм бўлган. Онлайн аукционда 3 нафар иштирокчи қатнашган.

Сотилган объектнинг умумий майдони 9,6288 гектарга тенг. Бинолар ва иншоотлар умумий 52928 кв. метр майдонни эгаллаган.

Давлат статистика қўмитасининг Корхона ва ташкилотларнинг очиқ маълумотлар базасида “Build Power” МЧЖ таъсисчилари сифатида “Golden House Development” МЧЖ (99 фоиз улуш) ва Yakovlev Boris Borisovich (1 фоиз улуш) кўрсатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 422
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×