Голан тепаликларига ҳужум қилинди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
28 Июль
11176Кеча, 27 июль куни Исроил ишғоли остидаги Маждал Шамс қишлоғига ҳужум уюштирилиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужумда Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини айблаб, гуруҳнинг ҳарбий позицияларини нишонга олганини эълон қилди. Шунингдек, мудофаа расмийлари гуруҳнинг еттита нишонига ҳаво ҳужумлари уюштирганини маълум қилди. Қурбонлар бор-йўқлиги номаълум.
“Ҳизбуллоҳ” эса қишлоқдаги Голан тепаликларига қилинган ҳужум бўйича қўйилган айбловларни рад этди. Тепаликдаги футбол майдончасига ракета ҳужуми оқибатида камида 19 киши яраланган.
Исроил мудофаа кучларининг контр-адмирали, айни пайтда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ҳисобланган Даниэль Хагарига кўра, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор.
“Бизнинг разведкамиз аниқ. “Ҳизбуллоҳ” бегуноҳ болаларнинг ўлими учун жавобгардир. Биз қарши жавоб қайтаришгга тайёрланамиз”, деган Хагари.
“Ҳизбуллоҳ” эса қаршилик ҳаракатининг бу ҳодисага алоқаси йўқлигини таъкидлаган.
“Гуруҳ душманнинг айрим оммавий ахборот воситалари ва турли медиа платформалари томонидан Маждал Шамс нишонга олингани ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этади”, дейилган “Ҳизбуллоҳ” муносабатида.
Воқеадан хабар топган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўзининг Х платформасидаги саҳифасида тез орада АҚШдан қайтишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” учувчисиз ҳаво воситаларидан Хермон тоғидаги Исроил ҳарбий радар станциясига зарба берганди. Шунингдек, Исроил қўшинларининг Ғазо марказидаги Дайр ал-Баладаги мактабга зарба бергани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь