“Gоаl” “Олтин тўп”га номзодларнинг янги рейтингини эълон қилди

Спорт 15078
image

Англиянинг нуфузли “Gоаl” нашри “Олтин тўп”га даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, “Реал Мадрид” футболчиси Карим Бензема “Олтин тўп” учун курашнинг етакчиси бўлиб турибди. Франциялик футболчидан кейинги ўринни “Ливерпуль”нинг икки футболчиси: Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ эгаллаб турибди.

Роберт Левандовски деярли бутун мавсум давомида Карим Бенземадан сўнг “Олтин тўп”га асосий даъвогар сифатида кўрилган эди. Бироқ янги рейтингда польшалик футболчи 4-поғонада эътироф этилган. Бунга унинг Европа Чемпионлар лигасидаги омадсизлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

“Олтин тўп”га номзод энг кучли ўнта футболчи билан танишинг:

1.  Карим Бензема (“Реал Мадрид”);

2.  Садио Мане (“Ливерпуль”);

3.  Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”);

4.  Роберт Левандовски (“Бавария”);

5.  Килиан Мбаппе (“ПСЖ”);

6.  Кевин де  Брюйне (“Манчестер Сити”);

7.  Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”);

8.  Лука Модрич (“Реал Мадрид”);

9.  Фил Фоден (“Манчестер Сити”);

10.  Трент Александр Арнольд (“Ливерпуль”).

Маълумот ўрнида “Gоаl”нинг рейтингидан “Олтин тўп”нинг 7 карра соҳиби Лионель Месси ва 5 карра дунёнинг энг тенгсиз футболчиси Криштиану Роналду жой олмаган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 588
Рейтинг: 3
t
×