Gmail автоматик таржима хизматини тақдим этади
Технология
−
10 Август 2023
3408Gmail электрон почтанинг ўзида амалга ошириладиган таржима хизматини ишга туширади. Бу ҳақда “Bolnews” нашри хабар берди.
Бунгунги кунга қадар мобиль иловада электрон почтани таржима қилиш учун фойдаланувчилар матнни нусхалаши ва Google Translate`га жойлаштириши керак эди. Энди бу оворагарчиликка чек қўйилади. Gmail ниҳоят мобиль илованинг ўзига ўрнатилаган электрон почта таржималари хизматини тақдим этмоқда.
Жараён оддий: бошқа тилда ёзилган электрон почтани очганда, Google`даги одатий қидирувларда бўлгани каби экранда фойдаланувчига электрон почта таркибини таржима қилиш таклифи акс этган сўров пайдо бўлади.
Google Translate каби, Gmail автоматик равишда электрон почта тилини аниқлайди ва имкон қадар сифатли таржимани таклиф қилади. Ҳозирда илова Gmail`нинг иш столи версиясида мавжуд бўлган 100 та тилда ишлашга мослаштирилган.
Агар автоматик таржима сўрови кўринмаса, унга уч нуқтали меню орқали кириш мумкин. Бундан ташқари, агар таржима керак бўлмаса, созламалардаги бу хусусиятни ўчириш имконияти ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, WhatsApp Телеграмда мавжуд бўлган видеочат функциясини тақдим этди.