Германиянинг Украинадаги асосий мақсади Россия чегараларини кенгайтиришига йўл қўймаслик – Олаф Шольц
Олам
−
28 Январь 2023
9169Германия канцлери Олаф Шольц мамлакатнинг Украинадаги асосий мақсади Россия чегараларини янада кенгайтиришига йўл қўймаслик эканини айтди. Бу ҳақда у ҳукумат сайтидаги видеомурожаатида маълум қилган.
“Россия ўз чегараларини куч билан кенгайтирмаслиги керак”, дейди Шольц.
Шунингдек, у Украинадаги можарода Германия амал қиладиган учта тамойилни айтиб ўтган.
“Биринчи навбатда, мамлакат инсонпарварлик ёрдамини давом эттиради, Германия ҳам Киевни молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Берлин уруш кучайишининг олдини олади, Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлмаслиги керак”, дейди канцлер.
Бундан ташқари, Германия канцлери ўз мамлакати халқига Украина бўйича барча қарорларни синчковлик билан кўриб чиқиш ва уларни фақат ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширишга ваъда берган.
“Кўпчилик фуқаролар жуда хавотирда. Албатта, сиз Европада тинчлик бўлишини, уруш яқинлашмаслигини хоҳлайсиз”, дейди ҳукумат раҳбари баёнотида.
Шу билан бирга, Шольц немислардан расмийларга ишонишларини сўраб, улар хавфсиз бўлишларини қўшимча қилган.