Германиянинг мағлубияти Эквадорни ҳам плей-оффга олиб чиқди

Sport

image

Бугун, 26 июнь куни Эквадор терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олди.

Учрашув АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳридаги “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтди.

Эквадорликлар сафида Нилсон Ангуло 9-дақиқада, Гонсало Плата эса 77-дақиқада гол урди. Германия терма жамоасининг ягона голига 2-дақиқада Лерой Сане муаллифлик қилди.

Ушбу ғалаба орқали Эквадор 4 очко билан “Э” гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Германия 6 очко билан биринчи, Кот-д’Ивуар ҳам 6 очко билан иккинчи, Кюрасао эса 1 очко билан сўнгги ўриндан жой олди.

Мусобақа низомига кўра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни олган 12 терма жамоа орасидаги энг яхши саккизта жамоа плей-офф босқичига чиқади. Эквадор учинчи ўрин эгаллаган жамоалар орасидаги энг яхши саккиталикдан жой олиши кафолатланди. Ҳозирда Лотин Америкаси вакиллари бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends