Германиянинг Исроил билан бирдамлиги муҳокама қилинмайди – Шольц

Олам

image
Туркия Исроилдан қарздор эмас, унинг айбини очиқ айтади – Эрдўған north_east

Туркия Исроилдан қарздор эмас, унинг айбини очиқ айтади – Эрдўған

Германия канцлери Олаф Шольц Берлин ва Анқаранинг Яқин Шарқдаги можаро бўйича қарашлари турлича эканини, шунинг учун ҳам юзма-юз учрашувлар муҳимлигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 17 ноябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан ўтказган матбуот анжуманида сўз очди.

"Ҳеч кимга сир эмаски, бу можаро бўйича қарашларимиз ҳар хил, бутунлай бошқача деса ҳам бўлади", деган Шольц Эрдўғанга мурожаат қилиб.

"Германияни биладиган ҳар бир киши Исроил билан бирдамлик масаласи биз учун муҳокама қилинадиган мавзу эмаслигини тушунади. Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Биз учун Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқи инкор этилмайди", дейди Германия канцлери. 

Шу билан бирга, Шольц ҳар бир ҳаёт бирдек қадрли эканини айтган ва Ғазода фаластинлик тинч аҳолининг азобланишидан қайғуда эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған 27 октябрь куни Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган митингда сўзга чиқиб, Анқара Ғазодаги операция учун Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилишини айтиб, бунинг учун тўлиқ жавобгарликни Ғарб ўз зиммасига олишига ишора қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made