Туркия Исроилдан қарздор эмас, унинг айбини очиқ айтади – Эрдўған
Олам
−
18 Ноябрь 2023
5982Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған унинг мамлакати Исроилдан қарздор эмаслиги, шунинг учун у Ғазо можароси бўйича мамлакат позициясини эркин ифодалаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 17 ноябрь куни Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида сўз очди.
“Исроил-Фаластин можаросига бурч психологияси нуқтаи назаридан баҳо бермаслик керак. Мен эркин гапираман. Чунки биз Исроилдан ҳеч нарса қарздор эмасмиз. Қарздор бўлсак, бунчалик эркин гапира олмасдик. Аммо қарзи борлар бемалол гапира олмайди. Биз Ҳолокостдан ўтмаганмиз. Бизда бундай ҳолат йўқ”, деган Эрдўған.
Шунингдек, Президент 7 октябрь воқеаларини Ғазо секторидаги жорий воқеаларнинг “бошланғич нуқтаси” сифатида кўрсатишга уринишларни рад этган.
“7 октябрдан кейинги давр умуман муҳокама қилинмаяпти. ҲАМАСнинг қуроли ва қудратини Исроилники билан солиштириш мумкинми?”, дейди у.
Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзолари Яқин Шарқда адолатли ва мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун масъулиятни ўз зиммаларига олиши керак.
"Туркия ва Германия инсонпарварлик сулҳига қандай ҳисса қўшиши мумкин? Биз бу қадамларни биргаликда қандай қиламиз? Биз бунга розимизми ёки йўқми? Бир ҳафтадан кейин Германия Президенти Исроилга боради. Мен унга илтимос билан мурожаат қилдим: сиз бир томондан биз иккинчи томондан ўт очиш тўхтатилишини таъминлайлик. Агар Германия, Туркия ва бошқалар билан биргаликда гуманитар сулҳни таъминлай олсак, минтақани олов ҳалқасидан қутқара оламиз", дейди Туркия раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь