Германиядаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ҳаракати бошланди

Жамият 4465
image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округи ҳудудида бўлиб турган фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, кеча, 16 март куни Франкфурт-Майн шаҳридан (Германия) чартер рейсларини ташкил этиш учун Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқаролар тўғрисида маълумот тўплаш бошланди.

Шу муносабат билан Бош консулхона қизиқиш билдирган фуқаролардан қуйидаги маълумотларни  botschaft@uzbekistan.de ва konsulat@uzbekistan.de электрон почта манзилларига юборишни сўрайди.

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг нусхаси.

2. Ҳозирда бўлиб турган жойи тўғрисидаги маълумотлар.

3. Uzbekistan Airways АЖнинг Тошкент шаҳрига рейси учун амалдаги авиачипта нусхаси (мавжуд бўлса).

Чартер рейси вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.

Боғланиш маълумотлари:

С.Камилов - консул, тел.: +49 (30) 394 098 – 17;

М.Азимов - биринчи котиб (туристик компаниялари учун), тел.: +49 (30) 394 098 – 13;

Ш.Ғуломов - атташе, тел.: +49 (30) 394 098 – 30;

Н.Мамажанов - консул, тел.: +49 173 888 73 72;

Франкфурт-Майндаги Uzbekistan Airways АЖ ваколатхонаси, тел.: +49 172 699 34 04; +49 172 699 34 02; +49 172 699 34 01.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни соат 06:00 да қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган бемор – олий тоифали шифокор  11 март куни Франциядан қайтган бўлган. Айни вақтда ушбувирусни юқтириб олган беморлар сони 8 нафарга етди. 

Маълумот учун, дунё бўйича 182 609 киши коронавирусга чалинган. Шундан, 7171 нафар бемор вафот этган, 79 883 нафар бемор хасталикдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3.1
t
×