Германияда темирйўлчилар ҳам бош кўтарди
Олам
−
10 Январь
5837Германиянинг GDL поезд ҳайдовчилари касаба уюшмаси асосий давлат темирйўл оператори Deutsche Bahn билан иш вақти ва иш ҳақи бўйича келишмовчиликлар сабабли бугун, 10 январь куни эрталаб уч кунлик иш ташлашни бошлади. Бу ҳақда “Deutshche Welle” хабар берди.
"GDL ҳайдовчилари касаба уюшмасининг иш ташлаши Германиядаги темирйўл хизматларига катта таъсир кўрсатди", дейди Deutsche Bahn матбуот котиби Анна Брукер.
Норозилик 12 январь куни соат 18:00 гача давом этиши керак. Қайд этилишича, мамлакатда шаҳарлараро темирйўл ҳаракати деярли тўхтаган.
Deutsche Bahn маълумотларига кўра, шаҳарлараро поездларнинг тахминан 20 фоизи ишламоқда. Берлин ва бошқа шаҳарларда эса кўплаб минтақавий ва шаҳарлараро йўналишлар узилган.
GDL поезд машинистлари иш ҳақини оширишни, сменали ишчилар эса иш вақтини ҳафтасига 38 соатдан 35 соатгача қисқартиришни талаб қилмоқда. Deutsche Bahn бу талабларни бажариш имконсиз, деб ҳисобламоқда.
Германия Транспорт ва рақамли инфратузилма вазири Волькер Виссинг томонларни музокара столига қайтишга чақирди.
"Иккала томоннинг келишиб олиш йўлини топишимиз керак. Бу ўзаро гаплашиш демакдир", дейди у.
Бироқ касаба уюшмаси раҳбари Клаус Весельскининг айтишича, агар Deutsche Bahn 12 январга қадар касаба уюшмаси талабларини қондирадиган таклифни тақдим қилмаса, GDL аъзолари танаффусга чиқиб, кейин янги норозилик ҳаракатини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Германияда фермерлар норозилик ҳафталиги бошлаганди. Улар ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги субсидияларини қисқартиришига қарши чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь