Германияда мусулмонлар қабристонига зарар етказилди
Олам
−
06 Январь 2022
9139Янги йил арафасида Германиянинг Изерлон шаҳрида (Шимолий Рейн-Вестфалия) номаълум шахс ёки шахслар мусулмонлар қабристонига зарар етказди, турклар ва мусулмонларнинг қабр тошларини синдирди.
Германия Социал-демократик партияси Бундестаг депутати Франк Швабе мусулмонлар қабристонига ҳужум қилинганини қоралади.
“Бахтимизга, мусулмонлар нафақат ҳаёти давомида, балки ўлимидан кейин ҳам юртимизнинг бир бўлагидир. Қабристонларни ҳурмат қилмайдиганлар исломофоблар ва ксенофоблардир. Бунга биргаликда қарши туришимиз керак”, деб ёзган Германия Федератив Республикаси ҳукумати ҳузурида дин эркинлигига риоя қилиш учун масъул этиб тайинланган депутат.
Янги лавозимга тайинланиш ҳақида фикр билдирар экан, Швабе ҳар қандай дин ва дунёқарашга мансублик кўпчилик учун уларнинг ўзига хослигининг ажралмас қисми бўлиб, турли миллат вакилларини бирлаштириб боришини таъкидлаган.
“Виждон ва эътиқод эркинлигидаги чекловлар қўрқинчли “Уйғониш” даврини бошидан кечирмоқда. Биз бу билан рози бўла олмаймиз. Барча тинч диний етакчилар ва гуруҳлар ўз эътиқодларига бемалол амал қилишлари керак”, деган депутат.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь