Германияда фуқаролик бериш тартиби соддалаштирилмоқда
Олам
−
26 Август 2023
6402Германия ҳукумати мамлакатда яшовчи хорижликларга фуқаролик бериш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 август куни маъқулланган ҳужжатга кўра, Германия паспортини мамлакатда 5 йил яшаган ҳолда (амалдаги қонунда 8 йил) олиш мумкин бўлади. Шунингдек, унда фуқаролик “махсус интеграция ютуқлари”ни намойиш этганларга 3 йилда ҳам берилиши назарда тутилган (ҳозир 6 йил). Яъни немис тилини яхши билган, волонтёрлик ишларида фаол иштирок этган ёки юқори профессионал сифатларга эга бўлганлар “махсус интеграция ютуқлари”дан фойдаланиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, аввал бошқа фуқароликни сақлаб қолишга фақат истисно ҳолларида рухсат берилган бўлса, эндиликда даъвогарлар бошқа паспортларидан воз кечиши талаб этилмайди.
Бироқ ирқчилик ёки антисемитизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлар Германия фуқаролигини ололмайди. Қонунда, шунингдек, Германия фуқаролигига даъвогарлар ўзлари ва оила аъзоларини мустақил равишда таъминлаши ва давлат ижтимоий нафақаларига муҳтож бўлмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган.
“Биз аллақачон жамиятимизнинг бир қисми бўлган инсонлар ҳам мамлакатимизни демократик йўл билан шакллантиришда иштирок этишларини истаймиз. Чунки бизнинг демократиямиз барча иштирок этаётгани учун гуллаб-яшнамоқда. Демократия уни ҳимоя қиладиган ва янада кучайтирадиган одамларга муҳтож”, дея ислоҳотларга изоҳ берган Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезер.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь