Германияда ҳайдовчи автомобилда пиёдаларни босиб кетди
Олам
−
01 Декабрь 2020
4616Германиянинг Трир шаҳрида автомобиль пиёдаларни босиб кетди. Ҳодисада ҳозиргача 4 киши, жумладан бола ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Volksfreund” хабар берди.
“Телеканал маълумотига кўра, ҳозиргача 4 киши ҳалок бўлган. Полиция қурбонла орасида бола борлигини тасдиқлади. Боланинг ёши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган”, дейилади хабарда.
Автомобилнинг пиёдалар устига юриши натижасида камида 30 киши жабрланган. Уларнинг орасида оғир жароҳат олганлар ҳам бор.
Автомобилни 51 яшар эркак бошқарган. У 70 км соат тезликда йўлнинг пиёдалар учун мўлжалланган қисмига ўтиб кетган.