Германия Украинага қурол таъминотини молиялаштиради (видео)

Олам

image

Германия Украина учун Американинг Raytheon компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бир неча юзлаб Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими (ҲҲМ) ракеталарини етказиб беришни молиялаштиради. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 14 апрель куни Германия-Украина ҳукуматлараро маслаҳатлашувлари доирасида ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш, учувчисиз тизимларни ривожлантириш ва қурол-яроғ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор келишувлар имзоланган.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаани янада кучайтириш мақсадида биз Украинанинг Raytheon компанияси билан бир неча юзлаб Patriot ракеталарини етказиб бериш бўйича шартномасини молиялаштирмоқдамиз. Бундан ташқари, Diehl Defence компанияси билан IRIS-T тизимлари учун қўшимча учириш қурилмаларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Ушбу лойиҳа ҳам Германия томонидан молиялаштирилади ва муҳим инфратузилма ҳамда шаҳарлар ҳимоясини сезиларли даражада яхшилайди”, дейилади вазирлик пресс-релизида.

Германия ва Украина, шунингдек, ўрта ва узоқ масофага учувчи дронларни ишлаб чиқариш бўйича ҳам келишиб олган. Лойиҳа Киевга минглаб дронларни етказиб бериш мақсадида қўшма корхона ташкил этишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, Германия Украинага душманнинг чуқур нишонларини йўқ қилиш учун мўлжалланган узоқ масофали қурол тизимларини молиялаштиришда ёрдам беради.

“Бу бир неча юз миллион евро миқдоридаги инвестицияларни ўз ичига олади”, деб хабар берди Германия Мудофаа вазирлиги.

Қўшимча равишда, Германия ва Украина жанг майдонидаги маълумотларни алмашиш тўғрисида келишув имзолаган.

“Бу ерга, хусусан, PzH 2000, RCH 155 ва IRIS-T каби немис қурол тизимларини қўллаш таҳлили, шунингдек, Украинанинг жанг майдонидаги тажрибаси ва маълумотлари, жумладан, Avengers, DELTA каби рақамли тизимлар ва бошқа ечимлар билан алмашиш киради”, дейилади ҳужжатда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина қурол таъминоти Raytheon

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг