Германия Украинани қўллаб-қувватловчи лойиҳани рад этди

Олам

image

Германия Польшада Украина урушида шикастланган Leopard танкларини таъмирлаш қўшма марказини ташкил этишда иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда Германиянинг “Handelsblatt” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Германия ва Польша ушбу лойиҳа устида келиша олмаган. Аниқроғи, Германия унда иштирок этишни хоҳламаган.

"Яқин кунларда расман эълон қилинадиган қарорнинг сабаби, Германия нуқтаи назаридан, Польша томонининг нархлар бўйича мутлақо ошириб юборилган умидларидир", дейилади Германия томони берган баёнотда.

Маълумот учун, Польшада Украинада ишдан чиққан Leopard танкларини таъмирловчи марказни ишга туширишни Германиянинг ўзи жорий йилнинг 21 апрелида таклиф қилганди. Бунинг учун сарфланадиган харажатлар Германия ҳукумати томонидан қопланиши кўзда тутилганди. Бироқ жараённи Варшаванинг ўзи секинлаштиргани айтилмоқда. Гап шундаки, Польшанинг PGZ компанияси асбоб-ускуналарни бирламчи текшириш учун Германиядан 100 минг ундирмоқчи бўлган. Германияда эса бу хизмат 12 минг евро туриши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Украинага ATACMS ракеталарини етказиб беришга иккиланаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Польша Leopard

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made