Германия Украинага ҳарбий ёрдамни 15 миллиард еврогача оширмоқчи

Олам

image

Германия яқин йилларда Украинага ҳарбий ёрдам учун сарфланадиган харажатларни ҳозирги учликдан 15 миллиард еврогача оширишни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Der Spiegel” журнали хабар берди

Нашрнинг ёзишича, Германия Молия вазирлиги давлат котиби ўринбосари Флориан Тонкар Бундестаг Бюджет қўмитасидан Украинага ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратиладиган бюджетни оширишни сўраган.

Унга кўра, 2023 йилда молиявий ёрдам миқдори Германия томонидан ўтган йили ажратилган 2,2 миллиард евро ўрнига 5,4 миллиард евродан ошади.

Шунингдек, хабарда Флориан Тонкарнинг Бундестаг қўмитасига юборган махфий хатидан иқтибос келтирилган.

“Украина қуролли кучларининг катта моддий йўқотишлари туфайли янги материаллар таъминоти зарур”, дейди Тонкар.

Бундан ташқари, Берлин яқин йилларда Украина олдидаги “мажбуриятларни бажариш” учун яна 8,8 миллиард евро ажратишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Германия ҳукумати Киевга топширишга қарор қилган Леопард 2 танклари Украинага этиб келгани ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг