Германия Украинага ҳарбий ёрдам жўнатди. Пакетда қандай янги қуроллар бор? 

Олам

image

Германия ўтган ҳафтада Украинага урушда фойдаланиши учун ҳарбий машиналар етказиб берди. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг Киевга кўрсатган ёки келажакда тақдим этиши режалаштирилаётган ҳарбий ёрдамлар рўйхатида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Украинага миналардан тозалаш учун ишлатиладиган иккита Wisent 1 зирҳли машинаси, учта Vector разведка дрони ва тўққизта чегара қўриқлаш машинаси юборилган.

Бундан ташқари, Германия Украинага 5 та SurveilSPIRE автоматлаштирилган разведка тизими, Т-72 танклари учун 11 та миналарга қарши қурилма ва 5 та мобил антенна-минора тизимини етказиб берган.

Айтиш жоизки, 25 та эски Leopard 1 танки ва 40 та Marder зирҳли автомобилини ўз ичига олган янги ёрдам пакети 11-12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтган НАТО саммитида эълон қилинган. Янги пакетнинг қиймати 700 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Германиядан Украинага етказилган ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдамнинг умумий миқдори 2022 йил февралидан буён деярли 17 миллиард еврога етган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Берлин Киевга 10 та Leopard 1 танки, 20 та MG3 танк пулемёти, юз минглаб тиббий тўпламлар, 10 та радар ва мингдан ортиқ 155 мм ўлчамдаги снарядлар юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг