Германия кечаги талотўпда Афғонистондаги дипломатларини олиб кетганини маълум қилди

Олам

image

Кеча, 15 август куни Германия Қобулдаги элчихонасининг 40 нафар ходимини Қатар пойтахти Доҳага эвакуация қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Кеча элчихонамизнинг 40 нафар ходими Афғонистонни тарк этишга муваффақ бўлди. Улар Доҳага олиб кетилди. Элчихонанинг тезкор марказий гуруҳи эса Қобул аэропортида ишламоқда”, дейди Германия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Кристофер Бургер.

Шунингдек, Бургер хавфсизлик нуқтаи назаридан Афғонистонда қолган немис дипломатларининг аниқ сонини айтмаган, аммо аэропортдаги ишчи гуруҳ 10 кишидан ошмаслигини ва мамлакатда Германия фуқаролари ҳам камчиликни ташкил қилишини таъкидлаган. 

Хабар берилишича, бугун кечқурун Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас ҳукуматнинг инқироз штабини чақиради. Ушбу штаб тезкор эвакуация ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Германия Мудофаа вазирлиги вакилининг таъкидлашича, эвакуация учун Бундесвернинг (Германия Қуролли кучлари) учта самолёти ҳаракатга келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Италия ҳам кеча, 15 август куни 70 нафар дипломатини Афғонистондан олиб чиқиб кетган. Франция эса эвакуация жараёнини бугун, 16 август куни амалга оширади. АҚШ ҳам Қобулдаги барча дипломатларини кечаги тўз-тўполонда эвакуация қилган.

 

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Германия "Толибон"

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг