Германия суди Усмоновнинг адвокатлари идорасида тинтув ўтказишни ноқонуний деб топди

Олам

image

Франкфурт-Майн вилоят суди Германияда россиялик тадбиркор Алишер Усмоновни ҳимоя қилувчи Мюнхен адвокатлик идорасида ўтказилган тинтувни ноқонуний деб топди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб, “Die Zeit” газетаси хабар берди.

Суд қарорига кўра, тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарор жиноят содир этишда гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганда қабул қилинган.

2022 йил кузида Франкфурт-Майн прокуратураси жиноий иш қўзғатган, сўнгра февраль ойида Усмонов манфаатларини ҳимоя қилган Мюнхендаги адвокатлик офисида тинтув ўтказганди.  

Гап шундаки, улар ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда гумон қилинган. Терговчиларнинг фикрича, адвокатлар олган 100 минг евро аванс тўлови Усмонов томонидан Европадаги шахсий эҳтиёжлари учун ишлатилиши мумкин, бу эса унга нисбатан қўлланилган санкцияларни бузади.

Шу йилнинг май ойида Франкфурт-Майн вилоят суди шаҳар прокуратураси рухсати билан Усмоновнинг кўчмас мулкида ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Германия Федерал Конституциявий судига даъво аризаси билан мурожаат қилганди. Миллиардер Бремен портидаги “Дилбар” яхтасида ўтказилган тинтувлар унинг мулк дахлсизлигига бўлган ҳуқуқининг бузилиши эканини даъво қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов адвокатлик идораси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made