Германия Россия Украинага тажовуз қилса, чора кўришини маълум қилди

Олам

image
Зеленскийнинг идораси АҚШ ва Германияни танқид қилди  north_east

Зеленскийнинг идораси АҚШ ва Германияни танқид қилди 

АҚШ ва Германиянинг Россиянинг “Шимолий оқим-2” газ қувури билан боғлиқ масалалар бўйича қўшма баёноти Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинди.  

Томонлар ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, Россиянинг “энергиядан қурол сифатида фойдаланишга ёки Украинага қарши тажовузкор ҳаракатларни амалга оширишга” уринишлари содир бўлган тақдирда, Германия Россиянинг экспорт имкониятларини чеклаш чораларини кўради. 

Ушбу чоралар санкцияларни ўз ичига олиши мумкин, таъкидланишича, Берлин уларни нафақат миллий, балки Европа даражасида ҳам қабул қилиши керак. 

“Қўшма Штатлар ва Германия Украина орқали газ транзити 2024 йилдан кейин ҳам давом этиши Украина ва Европанинг манфаатларига мос келади, деган фикрда. Ушбу ишончга мувофиқ, Германия Украина ва Россия ўртасида газ транзити шартномасининг 10 йилга узайтирилишини таъминлаш учун мавжуд барча дастаклардан фойдаланишни ўз зиммасига олади”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, газ транзитини узайтириш масаласини ҳал қилиш учун Берлин махсус вакил тайинлаши керак. 

Бундан ташқари, Германия Украинанинг энергия алмашинуви, энергия самарадорлиги ва энергия хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун “яшил фонд” яратиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади. Қайд этилишича, Берлин ушбу жамғармага камида 175 миллион доллар миқдорида дастлабки хайрия маблағларини ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни АҚШ Президенти Жо Байден ва Германия канцлери Ангела Меркель Вашингтонда музокаралар ўтказиб, “Шимолий оқим-2” газ қувури лойиҳаси тўғрисида фикр алмашганди.   

Маълумот ўрнида, “Шимолий оқим-2” лойиҳаси Болтиқ денгизи туби бўйлаб ҳар бирининг узунлиги 1,2 минг километрдан ортиқ бўлган иккита газ қувур линиясини қуришга асосланган. Улар орқали Россия, Германия, Финляндия, Швеция ва Дания денгиз ҳудудларидан Германияга газ етказиб берилади. Лойиҳа “Шимолий оқим-2” АГ томонидан бошқарилади (унинг ягона акциядори — “Газпром”). Қувурнинг биринчи қаторини қуриш ишлари, аллақачон, якунланган. Иккинчи қувурни ётқизишни августга қадар якунлаш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ Россия Украина

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг