Германия Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

Олам

image

Германия ҳукумати ўз ҳарбийларини 2029 йилгача Россия билан тўғридан тўғри урушга тайёрламоқчи. Бу ҳақда кеча, 12 июль куни “Bild” нашри хабар берди.

Германия Мудофаа вазири Карстен Брейернинг баёнотига таянган ҳолда газета берган ҳисоботда айтилишича, расмий Берлин 2029 йилга бориб Россиянинг НАТОга тўғридан тўғри ҳужуми учун қулай шароитлар яратилишидан хавотирда.

“Сиз тақвимингизда 2029 йилни белгилаб қўйинг. Ўша вақтгача ҳали кўп иш қилиш керак ва биз тайёр бўлишимиз керак”, деган Брейер ҳарбий академияда курсантлар билан учрашувда.

Мудофаа вазири, шунингдек, 5-8 йил ичида Россияда 1,5 миллионга яқин аскар бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бу эса айни пайтда Украинада жанг қилаётган қўшинлар сонидан қарийб икки баробар кўп.

Нашрнинг таъкидлашича, айни пайтда Бундесверда 181,5 минг аскар бор. Мамлакатда ҳарбийлар сони анча кам. Шу боисдан ҳам Германия ҳукумати мажбурий ҳарбий хизматни тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, журналистлар икки давлатнинг ҳарбий-техника захираларини таҳлил қилди. Ҳисоботга кўра, Германия 300 дан кам асосий жанговар танкларга эга, Россия эса ҳозирда йилига 1500 га яқин танкларни ишлаб чиқармоқда ёки таъмирламоқда. Ҳисоботда, шунингдек, Германия армиясининг чекланган ўқ-дорилар захираси борлиги ва улар атиги икки кунга етарли эканлиги келтирилган.

“Ҳукумат аллақачон Германиянинг операцион режасини ишлаб чиқди. Бу ҳужжат Германия ҳарбий соҳасини юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёргарлик кўриш учун истиқболли тузилмасини белгилайди”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Украинага ўзи берган қуроллардан Россияга зарба беришда фойдаланишга рухсат берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия НАТО Россия эҳтимолий уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made