Германия ниҳоят Украинага Taurus бермоқчими?
Олам
−
23 Февраль
6201Германия парламенти депутатлари канцлер Олаф Шольц ҳукуматини Украинага қўшимча узоқ масофага мўлжалланган қурол-яроғ тизимларини жўнатишга чақирувчи резолюцияни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Қарорни 382 депутат қўллаб-қувватлаган, 284 депутат эса унга қарши чиққан, яна икки нафари бетараф қолган.
Немис оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, узоқ масофали қуроллар сўзи Киев узоқ вақтдан бери етказиб беришга интилаётган Taurus ракеталарини Украинага топширишни англатади.
Қайд этиш жоизки, кеча, 22 февраль куни Бундестаг депутатлари Христиан-демократлар мухолифат блокининг Taurus ракеталарини етказиб беришни бошлаш тўғрисидаги тўғридан тўғри чақириқни ўз ичига олган резолюциясини қўллаб-қувватламаган эди. 480 депутат бу ҳужжатга қарши овоз берганди.
Германиянинг Taurus ракеталарини етказиб бериш борасидаги шубҳалари уларнинг масофаси билан боғлиқ. Буюк Британия ва Франция Украинага етказиб берган Storm Shadow ва Scalp ракеталари экспорт версиясида 250–270 километр масофага эга бўлсада, Taurus 500 километр радиусдаги нишонларни уришга қодир.
Бу Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш имкониятини беради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британия Украинага 200 та танкка қарши ракеталарини етказиб бермоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь