Буюк Британия Украинага яна 200 та танкка қарши ракета беради

Олам

image

Буюк Британия Украинага 200 та танкка қарши ракеталарини етказиб бермоқчи. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа бошқаруви раҳбари Грант Шаппс Британия парламенти жамоатлар палатасидаги чиқишида маълум қилди.

Мудофаа вазирининг айтишича, Буюк Британия “жасур украиналиклар ғалаба қозонмагунча, уларни қўллаб-қувватлашдан тўхтамайди”. Шунингдек, Шаппс яқин орада Киевга дронлар, электрон ускуналар, миналарга қарши воситалар етказиб берилишини қўшимча қилган.

 Бундан ташқари, Шаппс Вашингтонни Қўшма Штатлар Украинани бугун қўллаб-қувватламаса, эртага дунё тартибини ҳимоя қилиш "жуда қиммат"га тушишидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Зеленский агар АҚШ ёрдам бермаса, Украинанинг "Б" режаси йўқлигини тан олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг