Германия Молия вазири кутилмаганда Киевга келди
Олам
−
14 Август 2023
3551Германия Молия вазири Кристиан Линднер сиёсий музокаралар учун эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.
Линднер Украина раҳбарияти билан Киевни Германия томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилиш ниятида эканини айтган.
“Биз федерал молия вазирлиги Украина томонини қандай қўллаб-қувватлаши мумкинлигини алоҳида муҳокама қилмоқчимиз”, деган вазир Линднер.
Бу Молия вазирлиги раҳбари ва Германия эркин демократик партияси раисининг Украинага у ерда уруш бошланганидан бери биринчи ташрифидир. Ундан олдин Киевга канцлер Олаф Шольц, Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок, Мудофаа вазири Борис Писториус келган.
Маълумот учун, Германия 2022 йилдан бери Украинага тахминан 1,5 миллиард евро миқдорида тўғридан-тўғри молиявий ёрдам кўрсатган. Бундан ташқари, Федератив республика ва бошқа кредиторлар 2022 йил июль ойида Украинанинг қарз тўлаш муддатини чўзишини билдирган. Шу йилнинг март ойида Киев учун қарз мораторийси 2027 йилгача узайтирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь