Германия Киевга 2024 йилда тасдиқланган сўнгги ҳарбий ёрдамни жўнатади

Олам

image

Германия 2024 йилда тасдиқланган сўнгги ҳарбий ёрдам пакетларидан бирини Украинага жўнатиш ниятида. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Киевда “Deutsche Welle” мухбирига маълум қилди.

Немис вазирининг сўзларига кўра, ушбу пакет доирасида Киев Leopard 1А5 асосий жанговар танклари, Marder пиёда қўшинларининг жанговар машиналари, бронетранспортёрлар ва бошқа қуролларни олади.

“Берлин Киевга Leopard 1 танклари, Marder пиёдаларининг жанговар машиналари, бронетранспортёрлари ва бошқа ҳарбий ёрдамларни етказиб бериш жараёнида. Бу қарор ўтган йил охирида қабул қилинган”, деган Мудофаа вазири Писториус.

Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда мавжуд Leopard 2А4 танклари аллақачон Украинага етказилган. 

Шунингдек, Борис Писториус Киевда немис расмийлари Польша, Франция, Италия ва Буюк Британия билан АҚШда ҳокимият алмашганидан кейин Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш масаласини муҳокама қилаётганини айтган.

“Катта бешлик”нинг биринчи йиғилиши ўтган йилнинг ноябрь ойида Берлинда бўлиб ўтган бўлса, кейингиси Парижда бўлиб ўтади”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 январь куни Германия Мудофаа вазири Борис Писториус  Украина раҳбарияти билан Россия босқинини қайтаришда кейинги ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Киевга боргани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Борис Писториус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг