Германия канцлери Самарқандга келади
Жамият
−
14 Сентябрь
6715Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси федерал канцлери Олаф Шольц 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
"Савдо-иқтисодий, технологик ва инвестициявий-молиявий шерикликни кенгайтириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, меҳнат миграцияси, экология, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, туризм ва бошқа йўналишларда фаол алоқаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади. Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари бўйича фикр алмашилади" дейилади хабарда.
Дастур доирасида Ўзбекистон Президенти ва Германия федерал канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ҳам ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Олаф Шольц 15 сентябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган C5+1 форматидаги саммитда иштирок этиши ва шу сафар доирасида Ўзбекистонга ҳам келиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси