Германия фуқароларига Россияга саёҳат қилмасликни тавсия қилди
Олам
−
21 Февраль
3941Германия Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Россияга, хусусан, Украина билан чегарадош ҳудудларга сафарларини кечиктиришни тавсия қилди. Бу ҳақда вазирликнинг хорижга саёҳат қилиш бўйича янгиланган тавсияномаларида айтилган.
“2023 йилнинг 20 февралидан 26 февралига қадар Россия ҳукумати бир қатор тадбирларни режалаштирмоқда. Шу вақтда эҳтиёт бўлинг. Хусусан, катта оломондан сақланинг”, дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилишича, Россия расмийлари икки фуқаролик (Германия ва Россия) эгаларини фақат Россия фуқаролари деб билишади.
Агар зиддиятли вазиятлар юзага келган бўлса, масалан, ҳарбий хизматга чақириш бўйича, Германия бундай одамларга консуллик ёрдамини кўрсата олмайди.
LiveБарчаси