Германия, Франция ва Польша Украина учун кўпроқ қурол сотиб олади

Олам

image

Германия, Франция ва Польша жаҳон бозорида Украина учун кўпроқ қурол сотиб олади. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц кеча, 15 март куни Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Польша Бош вазири Дональд Туск билан ўтказган “Веймар учбурчаги” деб номланган учрашувдан сўнг маълум қилди.

Сўнгги ҳафталарда Германия ва Франция етакчилари ўртасидаги келишмовчиликларга қарамай, Шольц ва Макрон Украинани қўллаб-қувватлашда бирдамлик билдирди.

"Бизнинг уч давлатимиз – Германия, Польша ва Франция бу борада алоҳида масъулиятни бўйнига олади. Хусусан, биз дарҳол Украина учун бутун жаҳон бозорида янада кўпроқ қурол сотиб оламиз”, дейди Германия ҳукумати раҳбари. 

Бундан ташқари, Шольц мамлакатлар Украина армияси учун "узоқ масофали ракета артиллерия имкониятларининг янги коалицияси" ҳақида келишиб олганини айтди. Канцлернинг сўзларига кўра, Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи (Рамштейн формати) доирасида ракета артиллериясини харид қилиш бўйича коалиция тузилади. 

Қайд этиш жоизки, 2022 йил баҳорида Рамштейн авиабазасида АҚШ шафелигида тузилган 50 та давлатдан иборат гуруҳ Россияга қарши урушда Украинани қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш учун мунтазам йиғилади.

Маълумот учун, “Веймар учбурчаги” 1991 йилда Германия ҳукумати ташаббуси билан ташкил этилган. Дастлаб, форматнинг мақсади Польша ва бошқа Шарқий Европа давлатларини Европа Иттифоқи ва НАТОга яқинлаштириш эди. Йиллар давомида бу вазифа камроқ долзарб бўлиб қолди, аммо “Веймар учбурчаги” форматидаги гуруҳ 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқинидан кейин тез-тез учраша бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франция Украина Польша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг