Германия Беларусь мухолифатчиларига бошпана беради 

Олам

image

Германия Беларуснинг 50 нафар мухолифатчисига бошпана беради. Бу ҳақда "Sueddeutsche Zeitung" хабар берган. 

Газетанинг ёзишича, гап мухолифатчилар ва уларнинг оилаларига бошпана бериш ҳақида кетмоқда. 

Манбада мухолифатчиларнинг исмлари келтирилмаган. 

Маълумот ўрнида, Беларусь президентлигига собиқ номзодлар ва мухолифат етакчилари Светлана Тихановская ва Валерий Цепкало мамлакатни тарк этган.

2020 йил август ойида Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги Президент Александр Лукашенко 4,66 млн (80,1 фоиз) овоз билан ғалаба қозонди. Тихановская эса 588 622 минг (10,1 фоиз) овоз билан иккинчи ўринни эгаллаганди. Унинг тарафдорлари сайлов ҳисоб-китоблари натижаларини тан олмади ва бир неча ой давомида намойишлар уюштирди.

Тихановскаянинг ўзи сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг Беларусни тарк этган. 

Президентликка яна бир собиқ номзод Валерий Цепкалога қарши жиноий иш қўзғатилган, ҳозирда у қидирувда.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Беларусь

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг