Германия Башар Асадни давлат терроризмида айблади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас Сурия Президенти Башар Асадни давлат терроризмида айблади.  

Хайко Маас бу ҳақда "EuropaCamp 2021" конференцияси пайтида сўз очган. 

"Сурияда инсон ҳуқуқлари доимий равишда бузиб келинади, биз бунга тез-тез гувоҳ бўламиз", деган Маас.

Унинг таъкидлашича, шу сабабли Ғарб давлатлари Сурия Ҳукумати билан алоқа ўрнатишга ва музокараларни бошлашга тайёр эмас. 

"Бу уруш давом этар экан, мен Ғарб давлатлари ҳамжамияти орасида Асад билан бу урушни қандай тугатиш ҳақида муҳокама қилишга тайёр бўлган одамни кўрмаяпман", деб қўшимча қилган вазир. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 май куни Сурияда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар Сурия Президентлиги учун олти киши, шу жумладан Башар Асад ҳам ариза топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Башар Асад

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг