Геннадий Головкин Халқаро бокс шон-шараф залига киритилди

Спорт

image

Қозоғистонлик бокс афсонаси Геннадий Головкин расман Халқаро бокс шон-шараф залига киритилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси МОҚ маълумотига таяниб, “Nur.kz” хабар берди. 

АҚШнинг Нью-Йорк штати Канастота шаҳрида ўтказилган маросимда Головкин IBHOF аъзолигига қабул қилинди. Шу тариқа у ушбу нуфузли клубга кирган Қозоғистоннинг биринчи спортчиси бўлди.

“Унинг спортдаги ютуқларининг эътирофи уни ўз даврининг энг кучли боксчиларидан бири сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлади. Геннадий Головкин профессионал боксдаги илк уриниши биланоқ IBHOF’га киритилди. Энди унинг номи Муҳаммад Али, Майк Тайсон, Флойд Мейвезер ва Менни Пакяо каби афсоналар қаторида тилга олинади”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Головкиннинг эътирофи унинг ноёб статистик натижаларига ҳам асосланади. Ҳаваскор боксдаги фаолияти давомида у 350 жангнинг 345 тасида ғалаба қозонган. Профессионал рингда эса Головкин 45 та жанг ўтказиб, 42 та ғалабага эришган, уларнинг 37 таси нокаут билан якунланган. У фаолияти давомида WBA, WBC, IBF ва IBO чемпионлик камарларини қўлга киритган ҳамда узоқ вақт давомида жаҳоннинг вазнидан қатъи назар рейтингида етакчилар қаторида бўлган.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг