Генерал Қурбонов Туркияга борди. Мамлакатлар ҳарбий ҳамкорлик бўйича янги ҳужжатни қабул қилди
Жамият
−
24 Ноябрь 2022
10986Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий битим имзоланди. Уни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар имзолаган. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди.
Кеча, 23 норябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан Туркияга борди. Дастлаб вазирлар яккама-якка музокаралар ўтказган, сўнгра Миллий мудофаа вазири Акар ва Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Қурбонов раислигида делегациялар ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Музокаралар якунланиб, Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганидан сўнг вазирлар матбуот учун қўшма баёнот берган.
“Террористларга қарши курашимизни давом эттирамиз. Бизнинг дўстларимиз, иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз бу борадаги позициямизни жуда яхши тушунишлари керак”, дейди Ҳулуси Акар.
Охирги ҳужумларга эътибор қаратган Акар, “Бу даҳшатли ҳужумлар натижасида бегуноҳ инсонлар, жумладан, норасида болалар ҳалок бўлди. Террорчилар мактаблар ва болаларга шафқатсизларча ҳужум қилишади. Жанг майдонида жангчиларимизга қаршилик кўрсата олмаган қароқчилар тинч аҳолига кўз тикди. Тинч аҳолига таҳдид солувчи террорчиларга қарши курашимиз. Бу кураш террор ташкилотлари йўқ қилинмагунча давом этади”, дейди Туркия вазири.
Қурбонов теракт қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
“Турк Қуролли кучлари бу жирканч ҳужумлар учун жавобгарларни жазолашига ишонаман”, дейди Генерал Қурбонов.
Шунингдек, Қурбонов Акар билан жуда фойдали музокаралар ўтказганликларини ва муҳим келишувларга имзо чекканликларини қайд этган.
“Президентларимизнинг учрашувлари ҳарбий соҳадаги алоқаларимизни янада ривожлантиришга замин яратди. Биз мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигимизни юқори даражадаги шериклик ва муҳтарам президентларимизнинг фармонларига мувофиқ ривожлантирмоқдамиз”, дейди у.
Вазир Акар билан учрашувларда ҳарбий тайёргарлик ва техник жиҳозлаш масалалари муҳокама қилинганини қайд этган Қурбонов шундай деган:
“Туркия мудофаа саноати соҳасида дунёнинг етакчи давлатларидан биридир. Шу боис бу борадаги ҳамкорликда муҳим қадамлар қўямиз”.
LiveБарчаси