“Газпром” Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди
Жамият
−
27 Июнь
4189Россиянинг “Газпром” компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очди. Бу ҳақда Россия Федерацияси юридик шахсларнинг ягона давлат реестрида (USRLE) маълум қилинди.
Россия Савдо миссияси 2024 йилнинг май ойида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Газпромнефть” компанияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича йўл харитаси қабул қилинганини эслатди.
Маълумот учун, Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш бўйича шартнома 2023 йилнинг июнь ойида тузилган. Келишувга кўра, Ўзбекистонга газ етказиб бериш октябрь ойида бошланган бўлиб, унинг суткалик ҳажми 9 миллион куб метр, йиллик ҳажми қарийб 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Газпром” 2040 йилгача Қозоғистон орқали Ўзбекистон ва Қирғизистонга газ транзити бўйича узоқ муддатли шартномалар тузгани, ушбу шартномалар унга 12 миллиард куб метргача газ экспорт қилиш имконини бериши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси