“Газпром” 2040 йилгача Ўзбекистон ва Қирғизистонга газ етказиб беради
Жамият
−
10 Июнь
4269"Газпром" 2040 йилгача Қозоғистон орқали Ўзбекистон ва Қирғизистонга газ транзити бўйича узоқ муддатли шартномалар тузди. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.
Ушбу шартномалар "Газпром"га 12 миллиард куб метргача экспорт қилиш имконини беради. Таҳлилчиларнинг хабар беришича, бу ҳажм Европа билан тузилган шартномалардан анча паст.
“Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва QazaqGaz бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистон ва Қирғизистон йўналишида ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун узоқ муддатли шартномаларни имзолади.
Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ транзити бўйича келишувлар “Марказий Осиё – Марказ” газ қувурининг ажратилган йўналишини кенгайтиради ва Қозоғистонда янги газ ташиш қувватларини яратишни назарда тутади. Шунингдек, “Газпром Экспорт” “Газпром Қирғизистон” МЧЖ билан Қирғизистонга газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Таъкидланишича, 2024 йил февраль ойида Ўзбекистон ҳукумати Россия Федерациясидан газ импортини 3,5 баробарга, яъни 9 миллиондан 32 миллион куб метрга ошириш мақсадида республика магистраль газ тизимини модернизация қилмоқчилиги хабар қилинган. Қирғизистонга газ етказиб бериш эса пастлигича қолмоқда, бироқ уларнинг кўпайиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон республикага нафақат газ, балки электр энергияси етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада ошириш бўйича фаол музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
LiveБарчаси