Ғазога ягона дарча – Рафаҳ пости қисқа муддатга очилди (видео)

Олам

image

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами юкланган биринчи юк машиналари Рафаҳ назорат пункти орқали анклавга кирди. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.

Маълум қилинишича, Миср ва Ғазо сектори чегарасида гуманитар ёрдам юкланган 200 га яқин юк машинаси тўпланиб қолган. Миср давлат телевидениеси назорат-ўтказиш пунктига инсонпарварлик юклари кириб келганини кўрсатган.

20 та юк машинаси Ғазо чегарасини кесиб ўтгач, ўтиш жойи тезда ёпилган. БМТ Бош котиби вакилининг сўзларига кўра, инсонпарварлик ёрдами солинган 20 юк машинаси Миср Қизил Ярим Ой жамиятига тегишли бўлган.

Қайд этиш жоизки, Ғазо секторининг 2 миллионга яқин аҳолисидан 1,4 миллиони ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 

Исроил ҳукумати секторни блокадага олганини эълон қилгач, аҳоли сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи танқислигига дуч келди.

Маълумот учун, Рафаҳ Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарадаги ягона назорат пункти ҳисобланади. Жорий йилнинг 10 октябрь куни Миср ҳукумати фаластинлик қочқинлар оқими хавфи туфайли уни ёпиб қўйган.

Эслатиб ўтмиз, кеча, 20 октябрь куни БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктига борганди. У Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишини шахсан ўзи назорат қилмоқчилигини айтган. Миср Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аҳмед Абу Зейд эса Рафаҳ чегара пункти очиқлиги, аммо Исроил минтақага гуманитар ёрдам олиб киришига рухсат бермаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср Исроил Ғазо Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made