Ғазога ҳалок бўлган фаластинликлар сони қарийб 21 мингга етди
Олам
−
27 Декабрь 2023
2707Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 7 октябрдан бери давом этаётган жанглар оқибатида ҳалок бўлган фаластинлик сонининг сўнгги 24 соат ичида 241 нафарга ортиб 20 минг 915 нафарга етганини билдирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги воизи Ашраф ал-Қудра ёзма баёнотида Ғазодаги охирги вазият ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги Исроил қўшинлари сўнгги 24 соат ичида яна 241 нафар фаластинликни ўлдирган ва 382 нафар фаластинликни яралаган.
Унинг сўзларига кўра, Ғазода 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинлик сонининг 20 минг 915 нафарга, яраланганлар сонининг эса 54 минг 918 нафарга етганини қайд этилган.
Қудра, Исроилнинг Ғазо жанубидаги Хон Юнус шаҳридаги Носир шифохонаси атрофидаги ҳудудга зарба берганини таъкидлаб, шифохонанинг Исроил томонидан вайрон қилинган ва ишламай қолган шимолий ҳудудлардаги бошқа шифохоналар каби яроқсиз аҳволга дучор бўлишидан хавотир билдирган.
Қудра халқаро ташкилотларга мурожаат қилар экан, Носир шифохонаси, унинг тиббиёт ходимлари, касал ва ярадорлар, шунингдек, кўчирилган минглаб одамларни ҳимоя қилишга чақирди.
Шунингдек, Ғазодаги жангларнинг 81-кунида матбуот котиби халқаро ташкилотларни Шифа шифохонасини қайта очиш учун зудлик билан ёқилғи ва тиббий буюмлар етказиб беришни таъминлашга чақирди.
Қудранинг айтишича, Исроил Ғазо шимолидаги шифохоналарни атайлаб нишонга олиб, 800 минг фаластинликни тиббий хизматлардан маҳрум қилган. Ярадорлар, касаллар, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар ўлим хавфи остида, деган у баёнотида.
Билдирилишича, 7 октябрдан бери Исроил армияси 310 тиббиёт ходими, 35 фуқаро мудофааси ходими ва 97 журналистни ўлдирган, 99 тиббиёт ходими ва 8 журналист ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Ғазода қурбон бўлганлар сони 20 мингдан ошгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь