Ғазода қурбон бўлганлар сони 20 мингдан ошди
Олам
−
21 Декабрь 2023
2206Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери давом этаётган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20 мингдан ошди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди
Ғазо ҳукумати матбуот бюроси томонидан эълон қилинган баёнотда Исроил армиясининг Ғазога 75 кунлик ҳужумлари ҳақида маълумот берилган. Унга кўра, 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20 мингдан ошган, улардан камида 8 минг нафари болалар, 6 минг 200 нафари эса аёллардир.
Баёнотда Исроил ҳужумлари оқибатида вайрон бўлган бинолар вайроналари остида бедарак йўқолганлар сони 6 минг 700 нафарни ташкил этиб, уларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар эканлиги таъкидланган.
Маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари оқибатида яраланганлар сони 52 минг 600 дан ошган.
7 октябрдан бери Исроил армияси 310 тиббиёт ходими, 35 фуқаро мудофааси ходими ва 97 журналистни ўлдирган, 99 тиббиёт ходими ва 8 журналист ҳибсга олинган.
Шунингдек, Исроилнинг Ғазо секторидаги 140 тиббиёт муассасасига зарба бергани, 23 шифохона ва 53 тиббиёт марказини ишдан бўшатгани, 102 тез ёрдам машинасини яроқсиз ҳолга келтиргани ҳам билдирилган.
Айтилишича, Ғазо секторидаги 53 минг уй бутунлай вайрон бўлган, 255 минг уй қисман вайрон бўлган, жами 308 минг уй зарар кўрган.
Исроил Ғазо секторидаги 126 та давлат объекти ва 90 та мактаб ва университетга зарба бериб, бутунлай вайрон қилган, жами 283 та мактаб ва университетга зарар етган.
Баёнотда Исроилнинг ибодат жойларини ҳам нишонга олгани таъкидланади. Билдирилишича, Ғазода 114 та масжид бутунлай вайрон бўлган, 200 таси зарар кўрган, 3 та черков нишонга олинган.
LiveБарчаси