Ғазодаги вазиятдан хавотирланаётган АҚШ ими-жимида Исроилга ажал қуролларини берди
Олам
−
30 Март
9504АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Вашингтоннинг Ғазо жанубида юз минглаб тинч аҳолининг қурбон бўлаётганидан ташвишланишига қарамай, Исроилга миллиардлаб долларлик бомба ва қирувчи самолётларни етказиб беришни маъқуллади. Бу ҳақда "The Washington Post" газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, бу сафар Оқ уй анча эҳтиёткорлик билан Исроилга қирғин қуролларини жамоатчиликка эълон қилмасдан, махфий равишда беришни лозим топган.
"Пентагон ва Давлат департаменти маълумотларига кўра, янги қурол пакетлари 1800 дан ортиқ МК84 (2000 фунтли) бомба ва 500 дона МК82 (500 фунтли) бомбаларни ўз ичига олади. Айниқса 2000 фунтли бомбалар Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий кампанияси давомида фаластинликларнинг оммавий қурбон бўлишига олиб келганди", дейилади хабарда.
Нашрнинг ўз исмини ошкор қилишни истамаган манбасига кўра, Исроилни қурол билан таъминлаш борасидаги янги рухсатномалар оммага билдирилмаган.
Фаластиндаги уруш тўғрисида борган сари авж олиб бораётган баҳс-мунозаралар ҳам Байденни босқинчиларга қирғин қуролларини етказиб беришдан тия олмаяпти.
"Масалан, ўтган ҳафта Давлат департаменти тахминан 2,5 миллиард долларлик 25 та F-35А қирувчи самолётлари ва ҳарбий техникалар учун двигателларни топширишга рухсат берди", дейди нашр манбаси.
2023 йил декабрь ойида Давлат департаменти икки марта қонун чиқарувчи идора (Конгресс) рухсатини ҳам кутиб ўтирмасдан Исроилга миллион долларлик ўқ-дори етказишни маъқуллаганди.
Маълумот учун, Исроилнинг ҳужуми оқибатида 2023 йил 7 октябрдан буён камида 32623 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 75092 нафари жароҳатланди. Тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар мисли кўрилмаган даражада ортиб бормоқда.
LiveБарчаси