Ғазода ўт очишни тўхтатишга келаси душанбагача эришилиши мумкин – Байден
Олам
−
27 Февраль
3457АҚШ Президенти Жо Байден келгуси душанба, 4 март куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 26 февраль куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
"Умид қиламанки, ҳафта охиригача. Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчим Жейк Салливан менга ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга яқин эканимизни айтди, аммо биз ҳали бунинг якунига етганимиз йўқ. Умид қиламанки, келаси душанбагача биз ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришамиз", деган Байден.
“Axios” порталининг ёзишича, Вашингтон маъмурияти 2024 йил 11 мартда бошланадиган Рамазон ойигача келишувларга эришмоқчи.
Турли ОАВларнинг хабарига кўра, Исроил анклавда гаровга олинган исроилликлар эвазига қамоқхоналарда сақланаётган фаластинликларни озод қилишга тайёр. Келишув 400 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиш эвазига ҲАМАС томонидан 40 нафар гаровдаги исроилликни қўйиб юборишни ўз ичига олиши мумкин.
Бундан ташқари, Исроил Ғазо сектори шимолига гуманитар ёрдам оқимини ошириш, шунингдек, у ерга тинч аҳолининг босқичма-босқич қайтишига рухсат бериши мумкин, бироқ ёш йигитлар бундан мустасно.
Мумкин бўлган келишувнинг бошқа элементлари, жумладан, ўт очишни тўхтатиш муддати ва ҲАМАСнинг Исроил ҳарбий кучларини Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш талаби ҳамон муҳокама қилинмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь