Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 106 нафарга етди

Олам

image

Исроил армияси Ғазо секторида 84 кундан бери давом этаётган шиддатли ҳужумлар давомида 106 нафар фаластинлик журналистни ўлдирди. Бу ҳақда жорий йилнинг 30 декабрь куни, “Middle East Monitor” ахборот агентлиги маълум қилди.

Билдирилишича, Ғазо матбуот бўлими Исроил армиясининг Ғазо сектори марказидаги "Нусейрат" қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида яна бир журналист ҳалок бўлганини хабар қилган.

Унда “Ал-Қудс” телеканали журналисти ҳужумда ҳалок бўлгани, бу билан 7 октябрдан бери Ғазода ўлдирилган журналистлар сони 106 нафарга етгани таъкидланган.

Ғазо матбуоти олдинги баёнотида Исроил Фаластин ҳақидаги ҳақиқатларни ўчириш, маълумотларни ошкор қилмаслик ҳамда асл хабарларни минтақавий вхалқаро жамоатчиликка етиб боришига йўл қўймаслик учун журналистларни қасддан ўлдираётганини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 декабрь куни "2023 йил – Журналистлар тақдирида” номли бир йиллик таҳлилий мақолани эътиборингизга ҳавола этган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо журналистлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг