Ғазода ўлдирилган журналистлар 73 нафарга етди
Олам
−
02 Декабрь 2023
2964Кеча 1 декабрда Исроил ҳаво ҳужуми натижасида блокададаги Ғазо секторида яна 3 нафар журналист, шунингдек, "Anadolu" агентлигининг оператори Мунтазир ал-Савваф ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда агентлик хабар берди.
Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлимига кўра, 7 октябрдан бери ўлдирилган журналистлар сони умумий ҳисобда 73 нафарга етди.
Оммавий ахборот воситалари ходимларининг баъзилари бевосита Исроилнинг ракета ҳужумлари оқибатида, баъзилари эса ҳаво ҳужумлари пайтида вайроналар остида қолиб, бутун оиласи билан бирга ҳалок бўлган.
Билдирилишича, Исроил уруш майдонидан маълумот узатаётган матбуот ходимларини таъқиб қилишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрда Исроил Ғазода қатлиомни бошлагандан бери ҳалок бўлган журналистлар сони 60 нафарга етганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15