Ғазода саҳарлик вақтида бир оиланинг 36 аъзоси ҳалок бўлди
Олам
−
18 Март
11109Ғазо марказидаги Нусейрат лагерида саҳарлик учун йиғилган оиланинг 36 нафар аъзоси бомбардимон оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “France24” хабар берди.
Гувоҳларнинг айтишича, аёллар рўзаолди овқат тайёрлаётган пайтда улар турган бинога ҳаво ҳужуми уюштирилган ва 36 нафар оила аъзоси ҳалок бўлган.
“Ҳодиса ҳолатлари ҳозирча ўрганилмоқда”, дейилади Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, бомбардимондан 19 ёшли Муҳаммад ал-Табатиби тирик қолган.
“Бу менинг онам, бу менинг отам, бу менинг холам ва булар менинг укаларим. Улар биз уйда бўлганимизда уйни бомбардимон қилишди. Онам ва аммам саҳарлик таомини тайёрлаётган эди. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди", дейди зарбада чап қўли жароҳатланган Табатиби кўз ёшлари билан.
Нусейратдаги зарба бир кечада юз берган 60 та ҳалокатли ҳаво ҳужумларидан бирига айланиб, ҲАМАС томонидан қонли кеча деб баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Рамазон ойи бошланиши муносабати билан Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирганди.
LiveБарчаси