Ғазода Исроил ҳужумидан ўлганлар 40 нафардан ошди

Олам

image

Жорий йилнинг 5 августидан бери Исроил ҳарбийлари Фаластиннинг блокада остидаги Ғазо анклавини ўққа тутиши оқибатида 44 киши, жумладан, 15 нафар бола ва 4 нафар аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 7 август куни Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар берди “Anadolu” агентлиги.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ярадорлар сони 360 кишига етган. Идора ярадорларнинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни Исроил мудофаа кучлари Фаластин “Исломий жиҳод” гуруҳининг террористик нишонларига қарши олиб борилаётган “Тонг” операциясига старт берди.

Армия Ғазодаги нишонларга зарба берган. Бугун, 6 август куни соат 20:00 гача сектор атрофидаги 80 километрлик ҳудудда фавқулодда ҳолат амал қилади. Очиқ майдонда ўндан ортиқ ва ёпиқ жойларда 50 дан ортиқ одамни йиғишга йўл қўйилмайди. Таълим фаолияти тақиқланган.

Исроил Бош вазири Яир Лапид ва Мудофаа вазири Бенни Ганц қўшма баёнотда зарбалар Исроил фуқароларига нисбатан ўзига хос таҳдидни бартараф этиш ҳамда “террорчилар ва уларнинг ҳамкорларига” зарар етказишга қаратилганини айтган.

Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҳукмрон ҲАМАС ҳаракати кескинлашувда Исроилни айблаган.

Исроил ва Ғазодаги “Исломий жиҳод” ҳаракати якшанба куни Миср воситачилигида маҳаллий вақт билан соат 23:30 да кучга кирадиган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо сектори

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг